Тошкентдаги "Чинни бозори" маъмурияти тадбиркорлардан пахта учун ноқонуний пул талаб қилаётгани ростми?

Тошкентдаги "Чинни бозори" маъмурияти тадбиркорлардан пахта учун ноқонуний пул талаб қилаётгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда “Чинни бозори маъмурияти тадбиркорлардан пахта учун ноқонуний пул талаб қилмоқда" номли мурожаат тарзида эълон қилинган мақола яна бир бор исботланмади.

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ходимлари мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида жорий йилнинг 1 октябрида “Чинни бозори”да бўлиб, мақолада келтирилган фактларни ўрганганлиги, айрим тадбиркорлар билан суҳбатлашганлиги, лекин мақола ўз тасдиғини топмаганлиги тўғрисида аввал хабар берилганди.

Мазкур мақола республикамиздаги олий даражадаги комиссия томонидан ўрганиб чиқилганда ҳам ўз исботини топмади. Шу йилнинг 2 октябрида масалага ойдинлик киритиш мақсадида пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, теримчиларга муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш  бўйича  мутасадди вазирликлар раҳбарлари иштирокида тузилган республика Ишчи гуруҳи раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор М. Кадирханова, Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари О. Парпибоева ва Зангиота туман ҳокимининг ўринбосарлари “Чинни бозори”да бўлиб, тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказишди. 

Мурожаат нуфузли комиссия томонидан ўрганилганда ҳам ўз исботини топмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!