Тошкентда тадбиркорни 41 миллион сўмга чув туширишди

Тошкентда тадбиркорни 41 миллион сўмга чув туширишди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, 17 октябрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 6 октябрь куни Юнусобод туманида яшовчи Г.М. Марказ 1-даҳа олдида А.С.дан умумий қиймати 41 млн. 820 минг сўмлик 9 дона эркаклар дублёнкасини сотиб олишини ва пулини уйидан олиб чиқиб беришини айтиб алдаш йўли билан ишончига кириб, ундан дублёнкаларини олиб воқеа жойидан яширинган. 

Кўрилган чоралар натижасида Г.М. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!