Тошкентда пойтахтнинг машҳур объектларини тасвирловчи чироқлар ерости йўлига ўрнатилди

Тошкентда пойтахтнинг машҳур объектларини тасвирловчи чироқлар ерости йўлига ўрнатилди

Тошкент шаҳрининг Мустақиллик кўчасида жойлашган ерости йўли деворида ноёб чироқлар жойлаштирилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда cуратлар тарқалди, дея хабар берди "xs.uz".

Қайд қилинишича, мазкур чироқларнинг ўзига хослиги шундаки, у Тошкентда жойлашган энг эътиборли ва машҳур биноларни тасвирлаб туради. Тошкент телеминораси, Амир Темур ҳайкали шу каби Тошкентнинг диққатга сазовор бинолари чироқлар ёрдамида тасвирланган.

Мазкур жамланма Мустақиллик кўчасининг Пушкин метро бекати яқинидаги халқ тилида Салар кўприги номи билан аталадиган йўл ўтказгич остидаги ерости йўли деворига ўрнатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!