Тошкент халқаро аэропортида 21 яшар аёлни Дубайга фоҳишалик учун юбораётган шахс ушланди

Тошкент халқаро аэропортида 21 яшар аёлни Дубайга фоҳишалик учун юбораётган шахс ушланди

Жорий йил 14 март куни ИИВ ҳамда Жиззах вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Тошкент хал қаро аэропортида Бухоро вилоятида яшовчи 35 ёшли Н.Ш. қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

У Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига 21 ёшли Н.Ж. исмли аёлни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун юбораётган вақтида ушланди.

Суриштирув давомида Н.Ш. Дубай шаҳрида қўшмачилик билан шуғулланувчи Шаҳноза исмли аёл билан олдиндан тил бириктириб, унинг кўмагида Н.Ж.га авиачипта сотиб олганлиги маълум бўлди.

Н.Ж.га Дубайга етиб боргандан сўнг дастлаб 3500 АҚШ долларини ишлаб бериш мажбурияти юклангани аниқланди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!