Тошкент шаҳрининг логотипи қабул қилинди

Тошкент шаҳрининг логотипи қабул қилинди

Тошкент шаҳрида Туризм соҳасини янада ривожлантириш,туризм брендини яратиш ва тарғиб қилиш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Ортиқхўжаев бошчилигида, тегишли бошқарма раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унда Тошкент шаҳрининг Туризм бренди сифатида Тошкент шаҳри ёзуви ҳамда манзараси акс этган логотип қабул қилинди.

Мазкур Туризм бренди хорижий ва маҳаллий туризм кўргазмаларида, савдо ярмаркаларида,ташкил этилган турли тадбирларда, Тошкент шаҳри ва маданий объектларига йўналтирувчи йўл хариталарида, гайдбукларда, реклама банерлар ва билбордларида, шаҳарнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилувчи видео-роликлар ва кўрсатувларда, туризм объектларида ва унинг атрофида жойлашган савдо расталарида сотилаётган сувенир-совға, кийим-бошлар, миллий маҳсулотларда акс эттириладиган бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!