Тошкент шаҳар ҳокимлиги: Озиқ-овқат танқислиги бўлмайди!

Тошкент шаҳар ҳокимлиги: Озиқ-овқат танқислиги бўлмайди!

Маълумки, 30 мартдан Тошкент шаҳрига фақат махсус рухсатномага эга машиналар кириб чиқиши ва ҳарактланишига рухсат берилди.

Аммо бу пойтахтга озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари олиб кирилмайди, дегани эмас. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги баёнот берди.

"Бугун шаҳримизнинг кўплаб бозорлари ва дўконларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига навбат кузатилди. Бу эса карантин талабларига зиддир.

Шу сабаб аҳолимизга мурожаат қилиб, захирада қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етарли эканлигини, бозор ва дўконлар бундай маҳсулотла билан мунтазам таъминланишини маълум қиламиз.

Фақат заруратга кўра кўчага чиқинг, одамлар билан оралиқ масофани сақланг, санитария-гигиена талабларига риоя этинг ва бу билан ўзингиз ҳамда яқинларингиз саломатлигини асранг!" дейилади ҳокимлик хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!