Тошкент - Андижон поезди электр тармоғидаги носозлик туфайли тўхтаб қолди

Тошкент - Андижон поезди электр тармоғидаги носозлик туфайли тўхтаб қолди

Жорий йил 13 сентябрь куни соат 09:25да ташқи электр тармоғида юзага келган носозлик туфайли Тошкент – Андижон йўналишида ҳаракатланаётган №60-сонли йўловчи поезди Ангрен вокзалида 50 дақиқа тўхтаб қолган.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабарида айтилишича, кўрилган чора-тадбирлар туфайли юзага келган носозлик бартараф қилиниб, темир йўлга етказиб берилаётган энергия таъминоти тикланган. Айни дақиқада электропоездларнинг мунтазам ҳаракати йўлга қўйилган.

«Ўзтемирйўлйўловчи» маъмурияти юзага келган ноқулайлик туфайли йўловчилардан узр сўраган.

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!