“Тошиссиққуввати” корхонаси аҳолини эҳтиёткорликка чақирди

“Тошиссиққуввати” корхонаси аҳолини эҳтиёткорликка чақирди

Тошкент шаҳар «Тошиссиққуввати» ДУКнинг маълум қилишича, пойтахтимизда жорий йилнинг 21 июнидан 16 июлгача иссиқ сув бўйича иссиқлик истеъмолчиларини чегараламаган ҳолда иссиқлик тармоқларининг механик чидамлилиги ва зичлилиги (юқори босимда) синовдан ўтказилади.

Бундан кўзда тутилган мақсад 2021-2022 йиллардаги иситиш мавсумига сифатли тайёргарлик кўриш эканлиги айтилди.

“Иш жараёнида иссиқлик тармоқлари қувурларида шикастланишлар бўлиши мумкин. Йўлларнинг қатнов қисмига ва пиёдалар йўлига иссиқ сув сачраши мумкин. Шу боисдан ҳайдовчилар ва пиёдалар, маъмурий ва турар жой биноларидаги аҳолимиздан эҳтиёткор ва эътиборли бўлишларини сўраймиз”, – дейилади корхона баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!