Тони Кроос "Бавария"га қайтишни рад этди

Тони Кроос "Бавария"га қайтишни рад этди

"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос фаолиятини "Бавария"да давом эттирмоқчи эмас, деб хабар беради Mundo Deportivo.

Нашрнинг ёзишича, немислар жорий мавсум якунида Кроос билан шартнома имзолашни хоҳлашади, бироқ у мюнхенликлардан воз кечишга қарор қилган. Аввалроқ ОАВ футболчи мадридликлар билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида ёзган эди.

Хабар қилинишича, "Манчестер Сити" 32 ёшли германиялик футболчига йилига 14 миллион евро маош билан шартнома таклиф қилган.

Кроос 2014 йилнинг июль ойида "Реал Мадрид"га келиб қўшилган ва жамоа сафида 383 ўйинда майдонга тушиб, 26 гол урган ҳамда 87 голга ассистентлик қилган. Унинг Мадрид клуби билан шартномаси 2023 йилнинг июнида якунига етади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!