Толибон ўзбек тилини Афғонистоннинг расмий тиллари рўйхатига киритмади

Толибон ўзбек  тилини Афғонистоннинг расмий тиллари рўйхатига киритмади

Янги давлатнинг конституциясини ифода этадиган "Афғонистон ислом амирлигининг асосий принциплари" эълон қилинди. У 12 бўлим ва 179 моддадан иборат.

Асосий қоидалар:

- мамлакатнинг ҳуқуқий актлар Ханафия мазхаби фикхига асосланиши шарт;

- ўрта мактабда дарслар араб тилида ўтилади;

-Афғонистон байроғи оқ рангда;

-Ҳарбий хизмат мажбурияти қонунийлаштирилади;

-Афғонистоннинг расмий тиллари - пушту ва дари. Пушту тилига мамлакатнинг миллий тили мақоми берилади. (Ўзбек тили ҳақида гапирилмаган);

-Жума, Қурбон ҳайити, Рамазон ҳайити, Босқинчиларнинг мағлубияти ва чиқиб кетиши куни ва Мустақиллик кунлари мамлакатда байрам куни сифатида белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!