Толибон бевалар ва етимларни қўллаб-қувватлаш учун бюджетдан 148,5 миллион доллар ажратди

Толибон бевалар ва етимларни қўллаб-қувватлаш учун бюджетдан 148,5 миллион доллар ажратди

Бу ҳақда Толибон бош вазирининг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Абдул-Салом Ҳанафий маълум қилди.

Кобулда улар бўйича статистик маълумотлар Бош вазирнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Абдул-Ғани Барадар бошчилигидаги тегишли қўмита томонидан янгиланган: шу кунгача Афғонистон пойтахти кўчаларидан садақа сўраган 7,4 минг киши йиғилиб, рўйхатга олинган. Улардан 2 минг 462 нафар ногирон ва нафақа олиш ҳуқуқига эга деб топилди, 4 минг 897 нафари иш билан таъминланади, 41 нафар етим бола Меҳрибонлик уйлари тарбиясига берилади. Кўчада қўлини чўзган ҳолда яна ким кўринса, қамоққа тушади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!