Тожикистоннинг экспорт бўйича асосий шериклари маълум қилинди. Ўзбекистон учинчи ўринда

Тожикистоннинг экспорт бўйича асосий шериклари маълум қилинди. Ўзбекистон учинчи ўринда

Тожикистоннинг экспорт бўйича асосий шериклари Қозоғистон, Туркия, Ўзбекистон ва Афғонистон ҳисобланади. Бу ҳақда Авеста хабар бермоқда.

Товарлар экспортида Қозоғистон умумий экспорт ҳажмининг 28,3 фоизлик улушига эга.

Ушбу кўрсаткич Туркия билан 25,5%ни ташкил этади. Бу мамлакатларга асосан рангли металлургия товарлари - бирламчи алюминий ва пахта толаси экспорт қилинади.

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Қозоғистонга товарлар экспорти қиймати 281 млн доллардан ошди. Шу билан бирга, кўрсатилган даврда импорт ҳажми 487,8 млн доллардан ортиқни ташкил этди.

Ҳисобот даврида Туркия билан савдо айланмаси ҳажми 370 миллион доллардан зиёдни ташкил этган. Улардан 252,3 миллион доллардан ортиғи товарлар экспорти ва 117,7 миллион доллардан ортиғи турли маҳсулотлар импортига тегишли бўлди.

Туркия билан савдо операцияларида импорт устидан экспортнинг жиддий ошиши кузатилмоқда - 134,6 млн доллар.

Чет элга экспорт қилинувчи асосий товарлар рўйхатига қуйидагилар киради: бирламчи алюминий, пахта толаси, қимматбаҳо металлар ва қуритилган мевалар.

Тожикистонга товарлар импорти Россиядан - импорт умумий ҳажмидан 30,6%, Қозоғистондан (17,1%) ва Хитойдан (18,8%) амалга оширилди.

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида товарлар экспорти қиймати 991,2 млн долларни, импорт эса 2,8 млрд долларни ташкил қилди.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!