Тожикистон—Қирғизистон чегарасида юз берган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Тожикистон—Қирғизистон чегарасида юз берган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, зилзила эпимаркази 40,07 даража шимолий кенглик, 70,56 даража шарқий узунликда қайд этилган. Ер силкиниши магнитудаси 4,1 баллни ташкил қилган бўлиб, 10 километр чуқурликда кузатилган.

Зилзила эпимарказидан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқий йўналиш бўйича 175 километрни ташкил қилади.

Зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилган.

👉 Тошкент шаҳри — 2 балл, зилзила марказидан 175 километр узоқликда;

👉 Наманган шаҳри — 2 балл зилзила марказидан 140 километр узоқликда;

👉 Андижон шаҳри — 2 балл, зилзила марказидан 171 километр узоқликда;

👉 Фарғона шаҳри — 2 балл, зилзила марказидан 110 километр узоқликда;

👉 Гулистон шаҳри — 2 балл, зилзила марказидан 158 километр узоқликда


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!