Тожикистон президенти фермерларга ҳозирча рўза тутмасликни маслаҳат берди

Тожикистон президенти фермерларга ҳозирча рўза тутмасликни маслаҳат берди

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон маҳаллий деҳқонларни коронавирус пандемияси пайтида соғлом ва сермаҳсул бўлишлари учун рўза тутишни кечиктиришга чақирди. Бу ҳақда бугун, 23 апрель куни “Qalampir.uz” хабар берди.

Таъкидланишича, Раҳмон Тожикистон аҳолисининг аксарият қисмини ташкил этадиган мусулмонларга ноодатий мурожаат билан чиқган. Унинг айтишича, соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун рўза тутишни кечиктириш мақсадга мувофиқ бўлади.

“Мен далада ўз саломатлиги ва оилаларининг соғлиғи учун меҳнат қилаётганларнинг барчасини  рўза тутишни кечиктиришга чақираман“, дейди Раҳмон.

Тожикистонда коронавирус ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган. Аммо бир қанча чекловлар қўлланган. Жумладан, чегара назорати кучайтирилган, чет элликлар мамлакатга кириши тақиқланган. Шунингдек, жамоат жойлари ва масжидлар ёпилган.

Маълумот учун, Тожикистон буғдой каби баъзи бир муҳим озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилади. Пандемия туфайли етказиб берувчилардан бири бўлган Қозоғистон аллақачон маҳсулот экспортини чекловчи квоталар жорий этган. Россияда ишлаётган тожиклар уйларига камроқ пул юбораётганлари сабабли Тожикистонда маҳсулотларни импорт қилиш учун валюта етишмаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!