Тинч аҳоли ҳалок бўлди: Ҳиндистонда ҳарбийлар хатога йўл қўйди

Тинч аҳоли ҳалок бўлди: Ҳиндистонда ҳарбийлар хатога йўл қўйди

Мамлакат шимоли-шарқидаги Нагаланд штатида қишлоқ аҳолиси исёнчилар билан адаштирилгани сабабли ҳарбий амалиёт чоғида камида 13 нафар тинч аҳоли вакили ва Ҳиндистон хавфсизлик кучларининг бир ходими ҳалок бўлган. Бу ҳақда якшанба куни полициядаги манбаларга таяниб NDTV телеканали хабар берган.

Телеканал маълумотларига кўра, хавфсизлик кучлари исёнчиларга қарши кураш амалиётини режалаштирган. Бироқ яқин атрофдаги қишлоқ аҳолиси исёнчилар билан адаштирилиб, ҳарбийлар бир неча тинч аҳолини отиб ташлаган.

Буни кўрган қишлоқ аҳолиси ҳарбийларга ҳужум қилган, улар «ўзини ҳимоя қилиш мақсадида» ўт очган ва яна бир неча тинч аҳоли ўлдирилган. Бир аскар ҳам ҳалок бўлган.

Ҳиндистон ички ишлар вазири Амит Шоҳ ўзининг твиттердаги саҳифасида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган. Унинг сўзларига кўра, давлат комиссияси ҳодиса юзасидан чуқур текширув ўтказади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!