Тиббиёт ходимлари вазирнинг офисига бостириб киришга уринишди

Тиббиёт ходимлари вазирнинг офисига бостириб киришга уринишди

Белгияда соғлиқни сақлаш ходимлари сешанба куни бўлиб ўтган норозилик намойишлари пайтида мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг офисига бостириб киришга ҳаракат қилишди.

Бир неча минг ишчи меҳнат шароитларини яхшилашга чақириш ва COVID-19 вакциналарини улар учун мажбурий қилиб қўядиган тартибга қарши чиқиш учун йиғилди.

Полиция маълумотларига кўра, акцияда Белгиянинг турли бурчакларидан Брюсселга келган 4000 киши қатнашган.

Намойишлар чоғида пандемия сабабли оғир меҳнат шароитларига эътибор қаратиш мақсадида кичик бир гуруҳ соғлиқни сақлаш вазирининг идораси томон юрди ва бинонинг кириш қисмидаги ойналарга ура бошлади.

Тартибни сақлаш полицияси тезда бинони ичкаридан қўриқлади ва намойишчиларнинг бир қисми кўздан ёш оқизувчи газ билан тарқатиб юборилди.

Белгия 1 январдан бошлаб барча тиббиёт ходимлари учун эмлашни мажбурий қилишга қарор қилди. Барча ходимларга эмлаш учун уч ой вақт берилади.

Эмланмаган ходимларга нима бўлади?

Бу вақт давомида эмланмаганлар, агар улар COVID-19 дан тузалиб кетганлиги тўғрисида сертификат ёки мунтазам манфий тестларни тақдим этмасалар, уларнинг шартномалари тўхтатилганлиги ва вақтинча ишсизлиги ҳақида хабар берилади.

Апрель ойидан бошлаб рад этиш учун узрли сабабга эга бўлмаган ходимлар номаълум муддатга ишдан бўшатилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!