Татьяна Каримова Қашқадарёда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

Татьяна Каримова Қашқадарёда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

Қарши шаҳрида "Ислом Каримов ўқишлари: Ўзбекистон мустақилликка эришиш йўлида: шарт-шароитлар, илк қадамлар ва ислоҳотлар" мавзусидаги илмий анжуман ўтказилмоқда. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Татьяна Каримова Қашқадарёда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

Қайд этилишича, Анжуманнинг илк кунида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси Ҳомийлик кенгаши аъзоси Татьяна Каримова иштирокидаги меҳмонлар воҳанинг диққатга сазовор жойларида бўлишди. Бугунги анжуман Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйишдан бошланди.

Татьяна Каримова Қашқадарёда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

Шунингдек, вилоят ҳокимлигида Биринчи Президентимизнинг иш фаолияти ва хотирасига бағишланган фотокўргазма ҳам ташкил этилди.

Татьяна Каримова Қашқадарёда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

Шундан сўнг, ялпи мажлис ва шўъбаларга бўлинган ҳолда Ислом Каримов фаолиятини ўрганишга доир анжуман ўз ишини бошлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!