ТАТУда Беларусь давлат университети билан ҳамкорликда қўшма факультет очилади

ТАТУда Беларусь давлат университети билан ҳамкорликда қўшма факультет очилади

Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети (БДИРУ) ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ўртасида Ахборот технологиялари бўйича қўшма факультет ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали хабар берди.

Шартномага кўра, 2019-2020-ўқув йилидан бошлаб Ахборот технологиялари бўйича ҳамкорликда юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида қўшма факультетга қуйидаги йўналишлар бўйича абитуриентлар қабул қилинади:

- ахборот технологияларининг дастурий таъминоти;

- мобил тизимларини дастурлаш;

- сунъий интеллект.

Ҳамкорликда ташкил этиладиган қўшма факультетда талабалар 1-2-босқичларда ТАТУда таҳсил олади, 3- ва 4-босқичларда эса ўқишни БДИРУда давом эттиради. Факультетни муваффақиятли якунлаган талабаларга икки томонлама диплом берилади.

Қўшма факультетда ўқиш рус тилида олиб борилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг ноябрь ойидан университет ҳузурида рус тили, математика, физика, информатика асослари ва инглиз тили фанларидан тайёрлов курслари ташкил этилиши кўзда тутилган

Manba: darakchi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!