“Tashkent city”даги замонавий дам олиш ва истироҳат боғи сотувга қўйилди

“Tashkent city”даги замонавий дам олиш ва истироҳат боғи  сотувга қўйилди

Маълум бўлишича, Tashkent city халқаро ишбилармонлик маркази маъмурий кенгашининг тегишли қарори билан марказ ҳудудидаги замонавий дам олиш ва истироҳат боғини баҳоланган қийматда очиқ танлов савдолари орқали сотиш режалаштирилган.

Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига асосан объектни хусусийлаштириш ва ундан фойдаланиш бўйича «мастер план» ишлаб чиқиш учун профессионал ташкилотни жалб этиш белгиланган. Шунга кўра, агентлик масканни хусусийлаштириш ва ундан фойдаланиш талаблари, шунингдек, бунинг шартлари ва шакллари бўйича «мастер план» ишлаб чиқиш учун профессионал ташкилот танлаб олиш юзасидан танлов эълон қилди.

Шу билан бирга, қуйида Tashkent city’даги дам олиш масканини харид қилиш учун қандай талаблар қўйилгани маълум қилинган:

объектни келгусида самарали бошқариш, яратилган иш ўринларини сақлаб қолиш, дарахтлар ва буталарни кесмаслик ҳамда объект ҳудудида капитал қурилиш ишларини амалга оширмаслик кабиларни инобатга олган ҳолда;
харидорлар (инвесторлар) учун объектни хусусийлаштириш бўйича белгиланадиган талаблар;
объектни хусусийлаштиришнинг шартлари ва шакллари;
потенциал харидорларни саралаш учун қўйиладиган талаблар;
хусусийлаштиришдан олдин ва ундан кейин юзага келиши мумкин бўлган муаммолар, уларнинг сабаблари ва ечими юзасидан «мастер план»нинг батафсил тавсифи ҳамда ишни ташкил этиш бўйича профессионал ташкилотнинг оқилона тавсиялари (40 баллгача);
хизмат ҳақи таклифи. Бунда, хизмат ҳақи миқдори таклиф этилаётган «Мастер план»нинг стратегиясига боғлиқ. Иш ҳақи миқдори ва бошқа жорий ҳаражатлар аниқ кўрсатилиши керак (40 баллгача).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!