Тарихда бугун: Сребреницадаги мусулмонлар қирғини

Тарихда бугун: Сребреницадаги мусулмонлар қирғини

1995 йилнинг 11 июлида Серб Республикаси (Босния ва Герцеговина таркибдаги маъмурий тузилма) армияси Сребреницани қўлга олди ва 8000 дан зиёд мусулмонни қириб юборди. Хунрезлик генерал Ратко Младич бошчилигида амалга оширилди.

Қурбонлардан энг ёши 16 ёшар Восид Ибрич, ёши энг каттаси эса 71 ёшли Саҳин Халиловичдир. Қурбонлар орасида ўрмонда эри билан қочаётиб қўлга тушган ва 6 ойлик ҳомиласи бўлишига қарамай ўлдирилган Рамзия Дудич ҳам бор.

Серб ҳарбийлари Сребреницага кирган пайт 300 киши нидерландиялик тинчликпарвар кучлардан ёрдам сўради, қолганлар эса ўрмон орқали босниялик аскарлар назорат қилаётган ҳудудларга етиб қолишга уринди. Аммо нидерландияликлар ёрдам сўраган мусулмонларни сербларга топшириб юборди. Ўрмон орқали кетаётганлар эса тузоққа тушди: серблар аёллар ва болаларни ажратиб олиб, эркакларни оммавий равишда қириб ташлади. Уларнинг биргина айби мусулмон бўлганида эди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!