Тана музлаши қандай содир бўлади?

Тана музлаши қандай содир бўлади?

— Шифокорлар совуқни умумий совуқ туфайли келиб чиққан шикастланиш деб аташади. Механизм оддий. Атроф муҳит ҳарорати пасайганда танамиздаги ташқи қон томирлари кескин тораяди.

У терида ва остидаги қон айланишини сусайтиради ва ички органларнинг нормал ишлаши учун зарур бўлган иссиқлик чиқишига йўл қўймайди.

❓Совқотиш нимадан бошланади? 

— Тананинг совқотадиган қисми -  бурун, ёноқ, қулоқларда игна тешгандай ҳиссиёт уйғонади. 

💆🏻‍♀️Тери сезгирлиги қисман йўқолади, карахтлашади.

Тананинг бир қисми оқариб, кейин қизариб кетиши мумкин.

Мушаклар, бўғинлар қаттиқлашади, ҳаракатланиш сустлашади. Ушбу илк босқич хатарли эмас, агар узоқ давом этмаса. Бундай ҳолда тезроқ исиниш ҳаракатини қилиш керак. 

Совқотишдан ҳимояланиш учун об-ҳавога қараб кийиниш керак.

Колд-крем деб номланган ҳимоя косметикасидан фойдаланинг. Бу крем тана устки қисмида ёғ қатламини ҳосил қилади ва совқотишдан асрайди. 

Манба: "Соғлом ҳаёт"
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!