Дунёдаги энг қадимий олийгоҳ Самарқанднинг Работи Ғозиён мадрасасими?

Яқин даврларгача Европа тарихшунослигида XI-XII асрларда Италиядаги Салерно ва Болонья олийгоҳлари, Франциядаги Париж олийгоҳи, XII аср охири – XIII аср бошларида фаолият кўрсатган Испаниянинг Саламанка ва Англиянинг Оксфорд университетлари дунёдаги илк олий ўқув юртлари ҳисобланиб келинган.