Уйида 130 туп “кўкнори” парвариш қилаётган шахснинг қилмиши фош бўлди

Яқинда Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда “Қора дори – 2020” тезкор тадбири доирасида гиёҳвандлик воситаларининг етиштирилиши билан боғлиқ жиноятни  фош этишди.