«Суюнчини суюнган одам беради. Уни тўхтатиш бизнинг вазифамиз эмас» – Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

«Суюнчини суюнган одам беради. Уни тўхтатиш бизнинг вазифамиз эмас» – Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

АОКАда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдуҳаким Хожибоев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда туғруқхоналардаги коррупция бўйича савол берилди.

«Суюнчини қанақа қилиб тўхтатса бўлади деяпсиз. Суюнчини ким беради? Уни суюнган одам беради. Эри, қайнотаси ёки қайнонаси беради. Буни тўхтатиш бизнинг вазифамиз эмас. Бу халқнинг ўзининг қўлидаги нарса», – деди вазир ўринбосари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!