Сурхондарёдаги меҳмонхонада ёнғин чиқди

Сурхондарёдаги меҳмонхонада ёнғин чиқди

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида шу йилнинг 4 декабрь куни “Янги шаҳар” МФЙ ҳудудида жойлашган “Турон” меҳмонхонасида электр чироғи ўчиб қайта ёниши оқибатида меҳмонхонанинг ертўласида турган газ баллонидан сизиб чиқиб, тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Натижада меҳмонхонанинг биринчи қаватидаги эшик ва деразаларнинг ойнаси синиб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!