Сурхондарёда ҳайдовчи «Cobalt»да 6 ёшли қизни уриб, воқеа жойидан қочиб кетди

Сурхондарёда ҳайдовчи «Cobalt»да 6 ёшли қизни уриб, воқеа жойидан қочиб кетди

Хабарга кўра, соат 23:00 ларда Қумқўрғон тумани Ғалаба маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий автомобиль йўлининг 89-километрида ҳайдовчи «Cobalt» автомобилида Шўрчи–Бойсун йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб бориб, йўл четидан тўсатдан югуриб чиққан 6 ёшли қизни уриб, воқеа жойидан қочган. Қизнинг отасининг сўзларига кўра, улар музқаймоқ сотиб олгани дўконга бораётган бўлган. Қиз оғир жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.

«Бурилиш жойида машинани секинлаштирдим ва ўша пайт менга қараб оқ ‘Жигули’ машинаси келаётганди. Кейин ўша ерда нимадир орқасидан югуриб чиқди, нималигини билмадиму, машина тақ этганини эшитдим. Шу билан юриб кетдим ва қўрқа бошладим. Машинани тезлаштириб, уй томонга ҳайдаб кетдим. Нимани урганимни билмадим, стресс ҳолатига тушгандим», — дея воқеа қандай содир бўлганини айтиб берган ҳайдовчи.

Таъкидланишича, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси фуқароларни фарзандларига нисбатан диққатлироқ бўлишга ва машинани белгиланган тезликдан оширмасликка чақирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!