Сурхондарёда Элдор Шомуродов футбол академияси ташкил этилади

Сурхондарёда Элдор Шомуродов футбол академияси ташкил этилади

Сурхондарёлик таниқли спортчи Элдор Шомуродов футбол академиясини ташкил этиш режалаштирилган.

Қурилиш ишлари 2024 йил январь ойидан бошланиши режалаштирилган бўлиб, 154 ўринли академия лойиҳасида ёпиқ ва очиқ стадионлар, ётоқхона, ошхона ҳамда бошқа ёрдамчи бинолар бўлиши кўзда тутилган.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида жойлашган Футбол академияси негизида Элдор Шомуродов футбол академиясини қуриш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа билан танишди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Таъкидланишича, танишув чоғида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича якуний ишларни бажариш ҳамда қурилишни белгиланган муддатда бошлаш топшириғи берилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари ташриф давомида футбол академиясида таҳсил олаётган ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг футболдаги режа ва мақсадлари билан қизиқди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!