Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Хатирчи тумани судининг очиқ суд мажлисида ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими суриштирув гуруҳи суриштирувчисига пора таклиф қилган фуқарога нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.
Жиноят тафсилотларига кўра, 1959 йилда тўғилган Хамраев Анвар Акромович (шахси ўзгартирилган) 2021 йил 10 март куни соат 12ларда Хатирчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими суриштирув гуруҳи суриштирувчиси М.Раббимовнинг иш юритувидаги қизи З.Акромованинг (шахси ўзгартирилган) у билан жинсий алоқада бўлиб келганлиги мазмунидаги оғзаки мурожаати бўйича мурожаати бўйича шарманда бўлмаслигини олдини олиш учун ўзининг ҳаракатларини қонунга хилоф эканлигини била туриб, М.Раббимовнинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда қизининг мурожаати бўйича ижобий ҳал қилиб бериши учун унга 1.000.000 сўм пора тариқасида беришни таклиф қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Раббимовнинг билдиргиси асосида, Навоий вилоят ИИБ ва Хатирчи туман прокуратураси ходимлари томонидан 2021 йил 20 март куни соат 1230ларда ўтказилган тезкор тадбирда А.Хамраев Хатирчи туман ИИБ маъмурий биносидаги М.Раббимовнинг хизмат хонасида М.Раббимовга 800.000 сўм берганида ашёвий далиллар билан ушланган.
Судда, Хатирчи туман прокурори томонидан 2021 йил 27 апрель куни айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувни тузишда, айбланувчининг процессуал ҳуқуқлари тергов органи томонидан таъминланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят–процессуал кодексининг 5861-моддасида кўрсатилган талаблар бажарилганлиги инобатга олиниб, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузиш ҳақидаги илтимоснома қаноатлантирилган.
Судланувчи А.Хамраев содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 2 (икки) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб.
Судланувчи А.Хамраевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида озодликни чеклаш жазосини узил-кесил 1 (бир) йил 9 (тўққиз) ой 23 (йигирма уч) кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилиб, судланувчи А.Хамраевга қўлланган қамоқ эҳтиёт чораси бекор қилинсин ва суд мажлиси залидан дарҳол қамоқдан озод этилди.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.