Столтенберг: Ядро қуролидан фойдаланиш мутлақо қабул қилинмайди

Столтенберг: Ядро қуролидан фойдаланиш мутлақо қабул қилинмайди

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ҳар қандай ядро қуролидан фойдаланишни номақбул, деб атади ва бундай қуролдан фойдаланиш Россия Федерацияси учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтиб ўтди.

“Россия Президенти Владимир Путиндан бу каби ядровий риторикани қайта-қайта эшитгач, биз вазиятни жиддий қабул қилишимиз керак. Шу сабабли Россияга айни ҳаракат жиддий оқибатларга олиб келиши ҳақида аниқ сигнал берамиз”. Бош котибнинг бу баёнотини “Reuters” агентлиги тарқатди.

Ўтган ҳафта Путин Россия ўз ҳудудий яхлитлиги ва халқини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларини ишга солишга тайёрлиги тўғрисида гапирган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!