Стокгольм Туркиядаги шведларни эҳтиёт бўлишга чақирди

Стокгольм Туркиядаги шведларни эҳтиёт бўлишга чақирди

Швеция Ташқи ишлар вазирлиги Туркияда бўлиб турган Қироллик фуқароларини Анқара ва Истанбулдаги оммавий йиғилишларда қатнашмасликка чақирди.

“Биз Туркиядаги шведлар, айниқса Анқарадаги элчихона ва Истанбулдаги Бош консуллик биноси ташқарисида навбатдаги намойишлар бўлиши мумкинлигини ҳақида хабардор бўлишларини истаймиз”, дейилади ТИВ сайтида.

Бу мурожаатга Швециянинг ҳар икки дипломатик ваколатхоналарида яқинда бўлиб ўтган намойишлар сабаб бўлди. ТИВ шведларни Туркиядаги оммавий йиғилишлардан узоқ туришга, хушёрликни оширишга чақирди.

Бундан аввал Германия, АҚШ ва Франция Ташқи ишлар вазирликларини Туркиядаги ўз ватандошларини шундай огоҳликка чақирган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!