“Спутник V” вакцинаси қайси давлатларда ишлаб чиқарилиши маълум бўлди

“Спутник V” вакцинаси қайси давлатларда ишлаб чиқарилиши маълум бўлди

Коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини бешта хорижий давлатда ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев маълум қилди.

“Жорий йил декабрида катта ҳажмларда етказиб бера олишимизни тасдиқлаймиз. Вакцинани Ҳиндистон, Бразилия, Корея, Хитой ва яна бир мамлакатда ишлаб чиқарамиз”, - деди у. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Дмитриев маҳаллий тартибга солувчилар Россия вакцинасини қанчалик тез маъқуллаши борасидаги масала борлигини таъкидлади. Қолаверса, тартибга солувлар вакцина синовлари ўтказилаётган мамлакатлар маълумотларидан фойдаланишлари муҳимдир.

Шунингдек, Дмитриев Аргентина ва Перу билан “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш тўғрисидаги битим имзоланганини маълум қилди.

“Декабрдаёқ Лотин Америкасига етказиб беришни бошлай оламиз деб ҳисоблаймиз”, - дея қўшимча қилди у.

Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда. Вакцинанинг рўйхатдан ўтказилган кейинги синовлари Россиядан ташқари Беларусь, Венесуэла ва БААда ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!