Сирдарёда «помидор вируси» тарқалди

Сирдарёда «помидор вируси» тарқалди

Вилоятдаги мавжуд иссиқхона хўжаликларида бугунги кунда 10 турга яқин қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб ички бозорга ҳамда четга экспорт қилиб келинмоқда. Маҳсулотларнинг фитосанитар ҳолати эса доимий равишда Сирдарё вилояти Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциясининг агроном испекторлари томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Ўтказилган навбатдаги ана шундай тадбирлардан бири давомида Янгиер шаҳридаги “Эко гранд FRUITS» масъуляти чекланган жамиятига қарашли иссиқхона хўжалигида помидорнинг вирусли бужмайиши касаллиги аниқланди ва 2,5 гектар майдондаги зарарли организм ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

Хўш, бу қандай касаллик деган савол туғилиши мумкин.

Бу вирусли касаллик биринчи марта 2015 йилда Иордания ва Исроилда қайд этилган. Помидор ва қалампирга асосан зарар етказади. Вирус Тобамовирус турига мансуб, жуда тез тарқалиш хусусиятига эга. Вирус ўсимлик баргларида мозаикаларни ҳосил қилади, барглар ўз ҳолатини ўзгартиради, меваларда жигарранг, ажинли доғлар, мевалар рангсизланади, барглар деформацияланади. Помидорнинг сифати бузилади. Бунинг оқибатида ҳосилни четган экспорт қилиш имконияти йўқолади, - дейди Сирдарё вилояти Ўсимликлар Карантини ҳудудий инспекцияси раҳбари ўринбосари Руслан Мўминов. 

Айни кунда эса Янгиер шаҳридаги “Эко гранд FRUITS» масъуляти чекланган жамиятига қарашли иссиқхона хўжалиги Сирдарё вилояти Ўсимликлар Карантини ҳудудий  инспекциясига карантин жорий этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!