Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида «Рақамли технологиялар маркази» очилди

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида «Рақамли технологиялар маркази» очилди

Бугун, 22 март куни Ўзбектелеком Акциядорлик компанияси Сирдарё вилоят филиали Мирзаобод тумани телекоммуникация боғламаси маъмурий биносида Рақамли технологиялар маркази очилди. Бу ҳақда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати Дарё га хабар берди.

Таъкидлаш зарурки, қисқа фурсатларда Вазирлик томонидан Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида Рақамли технологиялар ва IT-тадбиркорлик ўқув марказини очиш бўйича ташкилий чоралар кўрилиб, Марказ замонавий компьютерлар ва зарур жиҳозлар билан таъминланган. Ушбу Марказнинг республика бўйлаб Наврўз умумхалқ байрами тадбирлари давом этаётган пайтда очилиши Сирдарё вилояти ёшларига муносиб байрам туҳфаси бўлган.

Мирзаобод туманида жойлашган мазкур Марказ Сирдарё вилоятининг шаҳар ва туманларда очиладиган марказлар ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Ҳиндистоннинг илғор тажрибаси асосида ташкил этилаётган Технопарк ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини бажараган.

Марказда ёшларга ахборот технологиялари, дастурлаш, робототехника, киберспорт асослари ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик йўналишида ўқув курслари ташкил этилади. Ушбу Марказда 3 та ёш тоифасида, яъни 9-15, 16-19 ҳамда 20-25 ёшдаги таълим олувчилар босқичма-босқич ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакали мутахассислар сифатида тайёрланади.

Қолаверса, Марказда ёшларни компьютер спортига (киберспортга) жалб қилиш, киберспорт қоидаларини ўргатиш, турли ўйинлар бўйича гуруҳларни шакллантириш, жамоавий ўйинлар амалиётини ташкил этиш, республика миқёсида мусобақалар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Рақамли технологиялар маркази нинг очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари, соҳа мутахассислари иштирок этган.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!