Ширинликхўр ёзувчиларни биласизми?

Ширинликхўр ёзувчиларни биласизми?

Гоголь Парижнинг Тортони номли музқаймоғига ошуфта бўлган. Шунингдек, конфет, пирожнийларни ҳам хуш кўрган. Кондитер дўконларидан олма ёки мурабболи пирожки ҳарид қилишни ёқтирган.

Агата Кристи ҳам ҳар кечлик овқатдан сўнг қаймоқли бисквит еган. Пушкин бўлса шафтоли, қуймоқ, картошкали печенье, клюквали сухарини севган. 

Чеховга ҳам ширинлик ёққан. Малина, мурабболар, қуймоқ, печеньени суйган ва мактубларида бу ҳақда ёзган ҳам: қуймоқларни фақат рус аёли тайёрлаган маъқул дея.

Достоевский жуда ширинликхўр бўлган. Бисквитли пирожний, гилосли пирог, булочка, қуруқ мевалар, иссиқ қаҳвани кўп истеъмол қилган.

Толстойнинг ҳам ожиз томони ширинлик эди. Ясная Полянада унга ўрик, гилос, олма, шафтолили мураббо ва пастилалар тайёрлашарди. 1867 йилда хонадонида ёнғин содир бўлганида шундай ёзади: "Ромлар чирсилларди, деразалар синарди, бунга қараш оғриқли эди. Энг оғриқлиси, ошхонадан шафтоли мураббосининг иси келарди". 
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!