Қозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги бугун, 24 июнь куни Шимолий Орол денгизидаги сув сатҳи ҳақида гапирди.
Департамент маълумотларига кўра, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни ўз ичига олган Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссиясининг 86-йиғилишида томонлар суғориш мавсумида Шимолий Оролга 997 миллион куб метр сув оқиб келишига келишиб олдилар. Оқими йилига камида 30 кубометр бўлади. Энди денгизга сониясига 50 куб метр сув киради. Бир йил аввал сув оқими сониясига 6 куб метрни ташкил қилган.
"Йил бошидан буён Шимолий Орол денгизига 1,1 миллиард куб метр сув келиб тушди. Шундай қилиб, бугунги кунда Шимолий Оролдаги сув ҳажми 21,4 миллиард куб метрни ташкил этди”, — дейилади душанба куни эълон қилинган хабарда.
“Тўғон фойдаланишга топширилгандан то бугунги кунга қадар Сирдарёдан Шимолий Орол денгизига 46,6 миллиард куб метр сув, сўнгги етти йилда эса 13,3 миллиард куб метр сув қуйилган. Йиллар давомида Шимолий Оролда сув ҳажми камайиб бормоқда, бироқ 2024 йил бошидан бошлаб у яна ўсишни бошлади ва бугунги кунда 21,4 миллиард куб метрга етди”, — деди Сув хўжалиги вазирлиги расмий вакили Молдир Абдуалиева.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган КХДР терма жамоасининг икки ўйинини бошланиш вақтини эълон қилди.
Буюк Британия бош вазири Кей Стармер 21 октабр куни Самоада бўлиб ўтган Ҳамдўстлик саммитида қул савдоси учун узр сўрашдан бош тортди . Унинг сўзларини The Guardian келтирган .
Британия қироли Чарлз III турмуш ўртоғи қиролича Камилла билан Австралияга беш кунлик ташрифи чоғида жанжал марказида қолди . Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда .
Россия ИИВ Ахборот-коммуникация технологияларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашишни ташкил этиш бошқармаси фирибгарлар Telegram фойдаланувчиларига фотосурат ниқоби остида вирус юборишни бошлагани ҳақида огоҳлантирди.