Шимолий Кореяда коронавирус сабаб дори-дармон танқислиги вужудга келди

Шимолий Кореяда коронавирус сабаб дори-дармон танқислиги вужудга келди

Бир муддат аввал Шимолий Корея расман мамлакатда коронавирус билан касалланишнинг биринчи ҳолатини қайд этганини маълум қилган эдик. Айни дамда мамлакатда COVID-19' инфекцияси тарқалиши ортидан дори-дармонлар танқислиги вужудга келган.

Қайд этилишича, дори-дармонлар дорихоналарга ўз вақтида етиб келмаётгани таъкидланган. Бунда Вазирлар Маҳкамаси ва соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари айбланган.

Аввалроқ Шимолий Корея ҳукумати дори-дармонларни давлат захирасидан ажратиш, шунингдек, дорихоналарни кечаю-кундуз ишлашга ўтказишни буюрган эди. Дори-дармонлар танқислиги фонида давлат оммавий ахборот воситалари одамларга халқ табобати ёрдамида даволанишни таклиф қилди. Шунингдек, Жанубий Корея президенти шимолий қўшнисига ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.

“Агар Шимолий Корея жавоб берса, биз улар учун ҳеч қандай дори-дармон, жумладан, COVID-19га қарши ваксиналарни ҳам аямаймиз. Шунингдек, тиббий асбоб-ускуналар ва тиббиёт ходимларини юборишга тайёрмиз”,— деган Жанубий Корея Президенти.

Ҳозирча бу бўйича Пхеняндан ҳеч қандай жавоб келмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!