Франциянинг машҳур Canal+ телеканали XXI асрнинг энг яхши ҳужумчилари рейтингини эълон қилди. Ушбу рўйхат футбол оламидаги энг кучли тўпурарлар ва афсоналарни бирлаштирган.
Рейтингнинг биринчи поғонасини «Интер Майами» ва Аргентина терма жамоасининг 38 ёшли ҳужумчиси Лионель Месси эгаллади. У фаолияти давомида «ПСЖ» ва «Барселона» клубларида ҳам тўп сурган.
Иккинчи ўриндан «Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду жой олди. У илгари «Манчестер Юнайтед», «Ювентус», «Реал» ва «Спортинг» шарафини ҳимоя қилган.
Рейтинг муаллифлари учинчи поғонага Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдони лойиқ кўришди. У клуб миқёсида «Крузейро», ПСВ, «Барселона», «Интер», «Реал», «Милан» ва «Коринтианс» жамоаларида ўйнаган.
Canal+ талқинига кўра XXI асрнинг энг яхши ҳужумчилари ТОП-15:
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.