Қонунга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг қатъий рўйхати белгиланди.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қуйидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилади, жумладан:
▪️ хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик;
▪️ транспортни бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш;
▪️ белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 кмдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориш;
▪️ тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши ва бошқалар.
⏳ Шунингдек, мазкур ҳуқуқбузарликлар учун жазо қўллаш муддатлари аниқ белгиланди.
🔎 Йўл қоидалари бузилганлиги фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилганда маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай қўлланади.
📁 Маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда эса ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан 1 йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.