Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторининг қарорига мувофиқ, 2026 йил 29 январдан бошлаб Ҳиндистон Республикасининг барча ҳудудларидан тирик ҳайвонлар ва қушларни Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга вақтинча чеклов жорий этилди. Шунингдек, Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатидан давлат ветеринария хизмати назорати остидаги барча турдаги товарлар импорти ҳам тақиқланди.
Маълум қилинишича, мазкур чеклов Нипаҳ вирусининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келишининг олдини олиш мақсадида ўрнатилган.
Қарорда Халқаро ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилоти (WOAH) ҳамда очиқ манбаларда эълон қилинган маълумотларга таянилган ҳолда, Ҳиндистон Республикасининг Ғарбий Бенгалия штатида Нипаҳ вируси тарқалиши билан боғлиқ мураккаб эпидемиологик вазият юзага келгани қайд этилган.
Ветеринария хизмати томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан жорий этилган чеклов талабларига қатъий риоя қилиш сўралмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.