Ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бошчилигидаги Эрон дипломатик делегацияси ядровий дастур бўйича АҚШ билан музокаралар олиб бориш учун Уммон пойтахти Маскатга жўнаб кетди.
Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Эсмаил Бағайи ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
"Ташқи ишлар вазири Арағчи дипломатик миссияга раҳбарлик қилиб, Қўшма Штатлар билан ядровий дастур бўйича музокаралар олиб бориш учун Маскатга жўнаб кетди. Ушбу дипломатик учрашув ядровий масала бўйича адолатли, ўзаро фойдали ва ҳалол тушунишга эришиш мақсадида ўтказилмоқда", деб ёзган у.
"Биз ҳар доим Эрон халқининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўз бурчимиз деб биламиз. Шу билан бирга, биз Эрон халқининг манфаатларини илгари суриш ва минтақада тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун дипломатиядан фойдаланиш имкониятини қўлдан бой бермасликка масъулмиз."
Унинг сўзларига кўра, Эрон Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги музокаралар жараёнини йўлга қўйишда масъулиятли роль ўйнайдиган дўстона қўшни давлатлар билан муносабатларни юқори баҳолайди: "Умид қиламизки, Америка томони бу жараёнга масъулият ҳисси билан, реалистик ва жиддий ёндашади".
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги "Реал"га қарши жавоб ўйини учун асосий таркибни танлаб бўлганини айтди.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.