27 январдан буён давом этиб келаётган футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари якунига етиб бормоқда. Бугун мусобақанинг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди. Дастлаб, Ироқ ва Эрон миллий терма жамоалари финал йўлланмаси учун паркетга чиқди. Учрашув тенг курашлар остида ўтди. Бироқ катта тажриба якунда ўз сўзини айтди ва форслар 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ғолиблиги учун курашни давом эттирадиган бўлди.
Куннинг иккинчи яримида эса иккинчи финалчи номи ҳам маълум бўлди. Осиё кубогидаги ҳақиқий сенсация айнан шу ўйинда кузатилди. Финал чиптаси учун мезбон Индонезия ва Япония терма жамоалари баҳс олиб борди. Бу учрашувда ҳам бир томон катта устунлик қилмади ва жамоалар жанговар ўйинни мухлисларга намойиш этишди. Биринчи бўлим мезбонларнинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Иккинчи бўлимда ҳам Индонезия битта гол уриб японларни ноқулай аҳволга солиб қўйди. Бироқ японлар камбек амалга ошира олди ва асосий вақт 3:3 ҳисобида якунланди. Қўшимча бўлимларда эса мезбонлар иккита гол уриб ғалабани ўзи томонга оғдирди. Якуний ҳисоб 5:3 ва Индонезия финал чиптасига эга бўлди.
Энди қитъа чемпионлиги учун Эрон ва Индонезия терма жамоалари кураш олиб боради. Финал баҳси 7 февраль санасида бўлиб ўтади.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.