Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Мазкур реклама ролиги юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда дастлабки ўрганилиб, унинг мазмун-моҳияти юзасидан Республика Маънавият ва маърифат марказидан тегишли хулоса олинган.
Тақдим этилган хулосага кўра, “LADY EVA” кийим-кечак савдо дўконининг расмий саҳифасида (@lady_eva.store) (https://t.me/RaqobatGovUz) жойлаштирилган реклама ролигининг мазмуни ва унда тасвирланган ҳолатлар ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид эканлиги қайд этилган.
Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан “LADY EVA” кийим-кечак савдо дўконининг расмий юритувчиси “Шаназаров Шавкат Шаусманович” ЯТТга нисбатан қонун бузилиши ҳолати юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.