"Tashkent Marketing Forum 2026" — бизнес ривожи учун ишлайдиган маркетинг
Жорий йил 14 февраль куни Тошкент шаҳридаги AZIMUT Grand Hotel Tashkent мажмуасида “Tashkent Marketing Forum 2026” бўлиб ўтади. Тадбир Марказий Осиёдаги энг йирик маркетинг конференцияларидан бири сифатида тадбиркорлар, компания раҳбарлари ва маркетинг мутахассисларини бир майдонга жамлайди ҳамда йилнинг энг муҳим профессионал воқеаларидан бири бўлиши кутилмоқда.
Форум аҳамияти шундаки, у маркетингнинг назарий жиҳатларидан кўра, реал бизнес жараёнларига — сотувлар, компания ўсиши ва молиявий натижаларга қандай таъсир кўрсатишини очиб беришга қаратилган. TMF2026 амалий ёндашувни афзал биладиган, маркетингдан аниқ натижа кутаётган аудитория учун мўлжалланган. Тадбир доирасида Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Беларусь, Исроил ва Италиядан 50 дан ортиқ спикерлар иштирок этиб, улар етакчи халқаро ва минтақавий брендлар билан ишлаш тажрибаси, реал кейслар ва синовдан ўтган ечимлари билан ўртоқлашадилар.
“Tashkent Marketing Forum 2026” 7 та параллел секция форматида ташкил этилади. Бу ёндашув иштирокчиларга форум дастурини ўз бизнес эҳтиёжлари, профессионал даражаси ва қизиқишларига мос равишда шакллантириш имконини беради. Ташкилотчилар таъкидлашича, параллел секциялар реал бизнес муаммоларини чуқур муҳокама қилиш, янги ёндашувларни таҳлил қилиш ва амалий жавоблар олиш учун самарали формат ҳисобланади.
“Амалиётда параллел секциялар формати яхши натижалар беришини кўрдик. У реал бизнес-масалаларини муҳокама қилиш, янги кейслар билан ўртоқлашиш ва амалий жавоблар олиш имкониятини беради. Секциялар кураторлари билан биз ҳақиқатан иш берадиган ғояларни ўртоқлашишга тайёр энг кучли маркетолог ва экспертларни жамладик”, — дея қайд этди Ўзбекистон маркетинг уюшмаси раиси, форум ташкилотчиси Диёр Мирзаахмедов.
Форум дастури маркетингнинг асосий йўналишларини қамраб олган бўлиб, унда ўсиш стратегиялари ва реал бизнес-кейслар муҳокама қилинадиган Inspire Session, Ўзбекистон ички бозори ва миллий брендлар ривожига бағишланган Local Opportunities, маркетинг тадқиқотлари ва аналитикага йўналтирилган Marketing Research, performance ва рақамли воситаларни қамраб олган Digital Marketing, коммуникациялар ва бренд обрўси масалаларига бағишланган PR & SMM, брендинг ва стратегик позициялашга йўналтирилган Strategy & Branding ҳамда сунъий интеллект ва MarTech ечимларига бағишланган AI & IT Marketing секциялари ўрин олган.
Форум иштирокчилари маркетинг агентликлари иштирокидаги “Йил маркетинги” ярмаркасига ташриф буюриш имконига эга бўладилар. Ярмаркада бозор учун долзарб бўлган янги маҳсулотлар ва хизматлар махсус шартларда тақдим этилади. Анъанага мувофиқ, тадбир доирасида “Tashkent Marketing Awards” маросими ҳам ўтказилиб, Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси талқинига кўра, 2025 йилнинг энг яхши маркетологлари ва ҳамкор брендлар тақдирланади.
Форум дастуридан маркетинг-навига̀тор формати ҳам жой олган бўлиб, бу экспертлар билан яккама-якка учрашувлар орқали маркетинг вазифаларини муҳокама қилиш, профессионал тавсиялар олиш ва аниқ кейсларни таҳлил қилиш имконини беради. Ушбу сессиялар Ипак Йўли Банк кўмагида ташкил этилади.
“Tashkent Marketing Forum 2026” тадбиркорлар, бизнес эгалари, CEO ва топ-менежерлар, маркетинг ва бренд директорлар, digital-мутахассислар, агентликлар ҳамда маркетингга қизиқадиган барча профессионаллар учун очиқ.
Спикерлар, чипта нархлари ва бошқа маълумотларни расмий сайтдан топишингиз, шунингдек, қўшимча маълумот учун +998 97 402 28 20 телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин.
“Tashkent Marketing Forum 2026” — маркетингни бизнес ривожи учун реал ишлайдиган воситага айлантирадиган профессионал платформа.

