FIFA президенти Жанни Инфантино Европанинг айрим сиёсий доираларида АҚШ президенти Дональд Трамп сиёсатига норозилик сифатида 2026-йилги Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш ҳақидаги чақириқларни кескин танқид қилди.
Инфантинонинг таъкидлашича, АҚШда бўлиб ўтадиган мундиал учрашувларини бойкот қилиш муаммони ҳал қилмайди, балки жамиятда янада кўпроқ нафрат уйғотади:
“Мен тақиқлар ва бойкотларга қаршиман. Улар ҳеч қандай фойда келтирмайди, аксинча, нафратни кучайтиради. Кимдир Буюк Британиядан АҚШ билан савдо қилишни тўхтатиш кераклигини айтяптими? Бундай гапни эшитмадим. Унда нега футбол бойкот қилиниши керак? Бизга одамлар бир жойга тўпланиб, футбол атрофида бирлашадиган лаҳзалар зарур”, деди Инфантино Британиянинг Sky News телеканалига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 2026-йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида 11 июндан 19 июлгача ўтказилади. Январь ойида Германияда, АҚШ президентининг Гренландия бўйича баёнотлари ва Европа давлатларига нисбатан божларни оширилиши фонида мундиални бойкот қилиш чақириқлари янграган эди.
Шунингдек, АҚШдаги миграция сиёсати ва Миннеаполис шаҳрида иммиграция полицияси фаолияти билан боғлиқ воқеалар миллионлаб мухлисларнинг хавфсизлиги масаласида ҳам хавотирларни кучайтирган. Январь охирида FIFA собиқ президенти Зеп Блаттер ҳам Швейцариядаги машҳур коррупцияга қарши адвокатнинг “бу ёзда АҚШга бормаслик” ҳақидаги чақириғини қўллаб-қувватлаган эди.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.