АҚШ президенти Дональд Трамп Маврикийнинг Диего Гарсия оролидаги Америка базасининг мавжудлигига таҳдид солса, ҳарбий ҳаракатлар билан таҳдид қилди.
Трамп бу ҳақда ижтимоий тармоқ саҳифасида Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан суҳбатдан сўнг ёзган.
"Мен Бош вазир Стармер томонидан тузилган келишув кўпчилик томонидан энг яхши деб ҳисобланишини тушунаман. Бироқ, агар келажакда ижара шартномаси исталган вақтда бекор қилинса ёки кимдир бизнинг базамиздаги АҚШ операциялари ва кучларига таҳдид солса ёки хавф туғдирса, мен Диего Гарсиядаги Американинг мавжудлигини ҳарбий жиҳатдан таъминлаш ва мустаҳкамлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қоламан", деб ёзган Трамп.
Америка раҳбари Ҳинд океанининг марказий қисмидаги ушбу стратегик муҳим, йирик АҚШ ҳарбий базаси ўз мамлакатининг миллий хавфсизлиги учун катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Шуни таъкидлаш керакки, Диего Гарсия Чагос архипелагининг бир қисмидир. 2025 йил май ойида Буюк Британия Ҳинд океани архипелаги устидан расман суверенитетни Маврикийга ўтказди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.