Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида Нипах вируси тарқалиши билан боғлиқ мураккаб эпидемиологик вазият юзага келгани сабабли Ўзбекистон Бош давлат ветеринария инспектори тегишли қарорни қабул қилди.
Халқаро ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти (WOAH) маълумотларига асосланган ушбу ҳужжат вируснинг мамлакатимиз ҳудудига кириб келишининг олдини олишга қаратилган.
Қарорга мувофиқ, 2026 йил 29 январдан бошлаб Ҳиндистоннинг барча ҳудудларидан тирик ҳайвонлар ва қушларни олиб кириш вақтинча тўхтатилди. Ғарбий Бенгалия штатидан давлат ветеринария хизмати назорати остидаги барча турдаги товарлар импортига ҳам чеклов жорий этилди.
Шунингдек, ҳужжатда давлат ветеринария хизмати томонидан эпизоотик жиҳатдан соғлом ҳудудлар бўйича масалалар алоҳида тартибда кўриб чиқилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Ҳудудий ва чегаралардаги бош давлат ветеринария инспекторларига ўрнатилган чекловлар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатиш ҳамда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш вазифаси топширилди.
14 миллиард доллар Қозоғистоннинг 2025 йилги давлат бюджети даромад қисми қарийб учдан бирини ташкил этади. Баёнотдан сўнг интернетда катта муҳокама бошланди, бироқ видео расмий ОАВдан уч соатдан сўнг ўчириб ташланган.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Бу хабар Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков орқали расман эълон қилинди. Унинг айтишича, “музокараларни бошқа жойда ўтказиш ҳақида гапириш мақсадсиз”.
Финляндия президенти Александр Стуббнинг таъкидлашича, Европа Қўшма Штатлар ташқи сиёсат йўналишини ўзгартираётганини ва бу ўзгаришлар Европа қадриятларига тўғри келмаслигини очиқ тан олиши керак, деб хабар берди Reuters.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.