Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекциясининг Айдар–Арнасой кўллар тизимини назорат қилиш бўлими томонидан ҳуқуқбузарликларга қарши назорат рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.
Хусусан, 2026-йилнинг январ ойи давомида 29 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди ва 152 миллион 983 минг сўм жарима қўлланилди.
Маълумот учун, Айдар–Арнасой кўллар тизими 2022-йилда ташкил этилган бўлиб, ҳудудда кеча-ю кундуз экологик рейд тадбирлари амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, ўтган йил якунига қадар 500 дан ортиқ рейд тадбирлари ўтказилган ва экологик қонунчилик талабларини бузган 425 нафар шахс аниқланган. Уларга нисбатан жами 1 млрд 724 млн сўм маъмурий жарима ҳамда 50 млн 800 минг сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланган ва тўлиқ ундириб олинган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.