Шавкат Мирзиёев Сурхондарёнинг долзарб муаммоларини санади

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёнинг долзарб муаммоларини санади

Шавкат Мирзиёев айни дамда Сурхондарёда сайловчилар билан учрашмоқда.

У вилоятнинг долзарб муаммоларини санади:

- марказлашган тоза ичимлик суви таъминоти даражаси бўйича вилоят республикада энг охирги ўринларда туради.
144 та маҳаллага ичимлик суви ҳали умуман етиб бормаган.

- уй-жой, йўл-транспорт, электр таъминоти каби масалалар бўйича аҳолининг кўплаб эътирозлари мавжуд.

- 115 минг нафар аҳоли ишсиз. Ҳар йили меҳнат бозорига 39 минг нафар ёшлар кириб келмоқда,

- 131 минг оила доимий даромад манбаига эга эмас.

- 377 минг нафар аҳолида сурункали касалликлар бор.
Айниқса вилоятда юрак қон-томир, қандли диабет, буйрак етишмовчилиги, нафас йўллари касалликлари кўплаб учрайди.

- 2 минг 600 нафар шифокор етишмайди, яна 2 минг нафари пенсия ёшида.

- Бандихон, Денов ва Қумқўрғонда мактабгача таълим билан қамров даражаси 30 фоизга ҳам етмайди. Вилоятда 119 та маҳаллада ҳали боғча мавжуд эмас.

- 58 та мактаб қувватига нисбатан 2 баробар кўп юклама билан ишламоқда, 2 мингдан зиёд педагог иш жойлари вакант бўлиб қолмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!