Шавкат Мирзиёев кимлар хато қилмаслигини айтди

Шавкат Мирзиёев кимлар хато қилмаслигини айтди

Ўзбекистон Президенти Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида иштирок этаётгани ва нутқ сўзлаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Давлат раҳбари нутқи давомида мамлакатда ўтказилган сўнгги сайловларда ютуқлар билан бирга кўплаб камчиликлар ҳам бўлганини таъкидлаб ўтди. Хусусан, Тошкент шаҳрида явка у қадар юқори бўлмагани ва бу барча йирик шаҳарларга хос эканини таъкидлади.

Давлат раҳбари нутқи давомида Америка Қўшма Штатлари Президенти Теодор Рузвельтнинг сўзларидан иқтибос келтирди:

“Ҳеч қандай иш қилмаган одам хато ҳам қилмайди. Хато қилишдан қўрқмаслик керак, балки қайта хато қилишдан қўрқиш керак”.

Президент шундай деб, янги сайланган депутатларни одамлар билан фаолроқ мулоқотга киришишга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!