Шакар нархи пасаймоқда

Шакар нархи пасаймоқда

10-14 июнда ўтказилган очиқ биржа савдолари натижаларига кўра, шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи аввалги савдо кунига нисбатан 26,1% га пасайди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, биржада шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14 554,5 минг сўмдан 10 754,9 минг сўмгача, яъни 26,1% га пасайди.

Биржа савдоларига жами 6 004 тонна (“Хоразм шакар” МЧЖ 3 000 тонна, “Ангрен шакар” МЧЖ 3 004 тонна) шакар қўйилган бўлиб, ҳаммаси сотилди.

“Шакарни биржада харид қилишда талаб даражасидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудлар ўртасида мутаносиб тақсимот шаклланмоқда”, - дейилган хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!